Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Пахта: Пестициднинг гиёҳлиси ҳам бор...

Пахта етиштириш бўйича дунёнинг энг пешқадам давлатларидан бири бўлган Покистонда ҳозирга келиб кимёвийсининг ўрнига фақат гиёҳли пестицид қўллаётган деҳқонларнинг сони 100.000 га етибди.

Уларнинг сўзларига таянилса, бу ишда Жаҳон Теварак-Муҳитни Асраш Жамғармасининг ёрдами катта бўлибди.

Ушбу халқаро жамғарма, қарийб ўн йилдирки, покистонлик деҳқонларни кимёвий пестицидлардан буткул воз кечишга ундаб келади.

Собиқ Шўролар Иттифоқи даврида заҳарли пестицидлар Ўзбекистон пахта далаларида ҳам кенг қўлланилган.

Ўзбек матбуоти Шўро даврида ғўза баргини тўкишда ишлатилган пестицидларнинг атроф-муҳит ва одамларга ҳалокатли таъсири ҳақида кўп ёзган.

Ўзбекистон ҳудудида қўлланилган пестицидларнинг энг хавфлиси СОЗ номи билан билинган Мустаҳкам Органик Заҳарловчилар бўлгани айтилади.

Ўзбекистонда пестицидларни ишлатиш Совет давридагисидан сезиларли даражада камайгани айтилса-да, уларнинг ҳамон қўлланаётганига оид хабарлар ҳам йўқ эмас.

Гиёҳли ёки табиий пестицидлар эса, ҳам инсонлар саломатлиги ва ҳам атроф-муҳит учун зарарсиз ҳисобланади.

Шу боис ҳам, дунё бўйлаб бу каби пестицидлардан фойдаланаётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда экан.

Покистонлик деҳқонларнинг тажрибаси нималарга далолат қилади?

Жанубий Панжоб вилоятидан мухбиримиз Заҳириддин Бобур видеолавҳасида томоша қилинг.