Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ажал оғзидан омон қайтган балиқчи

Икки кун очиқ уммонда қолиб кетган балиқчи қутқарилган. Тинч уммонининг Колумбия соҳилларига яқин ҳудудида ўтган жума куни дўсти билан балиқ овига чиққан Солано Салазар қайиқлари чўкиб кетгач, совуткич идишга илиниб икки кун жон сақлаган. Колумбия Денгиз Хизмати олган видеотасвирларда унинг денгизда машғулот ўтказиб юрган соҳил қўриқчилари тарафидан қутқарилгани акс этади. У соҳилдан 35 чақирим узоқликдан топилган. Балиқчининг дўсти ҳамон бедарак қолмоқда