Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қуддус қадамжолари кимники?

Қуддусдаги йирик қадамжолар мусулмон ва яҳудийлар орасида ҳамон баҳс ва низо мавзуси бўлиб қолмоқда.

Айниқса, ҳам мусулмонлар ва ҳам яҳудийлар ўзлари учун муқаддас санайдиган Ҳарам аш-Шариф каби гўшалар борасида келишмовчиликлар тугайдиган кўринмайди.

Қолаверса, Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги асосий сиёсий келишмовчиликлар ҳам бир тарафдан айни шу муқаддас масканларни ким назорат қилиши керак, деган баҳс-мунозарага бориб тақалади.

Масалан, Ислом оламидаги учинчи муқаддас қадамжо бўлмиш ал-Ақса Масжиди жойлашган Ҳарам аш-Шарифни яҳудийлар Ибодат Тепалиги, деб аташади. Лекин уларнинг ибодати учун чекловлар мавжуд.

Ҳар икки тараф ҳам ўз динида муқаддас саналган гўшага тўсиқсиз киришни ва у ерларни назорат қилишни истар экан, бу умумий қадриятлар тарафларни бирлаштириш ўрнига, улар орасидаги адоватни тобора кучайтираётир.