Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Бутун мамлакатда ўзгача бир руҳ пайдо бўлганди'

Ёзувчи ва журналист Петра Грунерт Шарқий Олмониянинг Тюрингия деб номланган кичик шаҳарчасида вояга етган.

У 20 ёшга кирмасиданроқ Ғарбга кетиш ҳақида ўйлай бошлайди. Петра Лейпцигда фалсафадан таҳсил олади. У ўша пайтдаги илмий дунёқараш жуда тор бўлгани, кўплаб курсдош талабалар ГДР хавфсизлик хизмати - Штази томонидан ёллангани ҳақида гапиради.

Кейинроқ Петра ГДРни нацистлар тузумига қиёслагани учун қамоққа олинган дўстини дастаклаши ортидан ўқишдан қувилади.

Шундан сўнг, у мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақидаги аризасини ёзади ва Штазининг ишга ёллаш ҳақидаги уринишларини рад қилади.

Ўша пайтда бир неча йил қамоқда ўтириб чиққан бўлғуси эри дохил бир гуруҳ мунтазам кузатув остида эди.

"Биз Штази ҳамма жойда бизни кузатаётганини билардик", дейди у. "Биз йўқлигимизда уйимиз тинтув қилинган, мисол учун, улар эримнинг пайпоғини олиб кетишган. Пайпоқни эримнинг ҳидидан намуна сифатида банкада сақлашган, кейин бошқа уйлардан мусодара қилинган ҳужжатлар иси билан солиштиришган, хуллас, бу доимий танглик эди".

Петра кичик ўғлини дунёга келтирганидан кейин яна Ғарбда қолган оила аъзолари билан бирлашишни сўраб мурожаат қилишади.

Ва ниҳоят, 1980 йил январига келиб, саъй-ҳаракатлар натижа беради. Уларга рўйхатдан ўчиш ва лаш-лушларини йиғиштириб чиқиб кетишлари учун бир неча кунгина муҳлат берилади.

"1980 йил 10 январ куни поезд бекатига борганим ва: "Мюнихга бир йўллик..." дея чипта сотиб олганимни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман", дея хотирлайди Петра.

Сўнгги бор чегара полициясининг таҳқирлашлари билан оила Ғарбга тунги поездда етиб келади.

"Биз ҳавоси тоза, рангин ва кўчаларида мусиқачилар мусиқа чалаётган шаҳарда кўзлари катта-катта очилган болалардек турардик. Кайфият кўтаринки эди. Кейин бу ерда ҳам кундалик ҳаёт ташвишлари бошланди, иш топ, бошқа қил... Аммо, ҳаммаси яхши эди".

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002