Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ватанига қайтган жиҳодчиларга Дания муносабати қандай?

Сурияда жанг қилиб ватанига қайтган ўз фуқароларига Оврўпо мамлакатлари қандай муомала қилиши керак?

Британия Бош вазири Девид Кэмерон бундай инсонларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

Хусусан, келгуси йил январидан янги қонун қабул қилиб, Британияга қайтган фуқаро қамоққа олиниши, жиҳодчи паспорти тортиб олиб қўйилиши ва Британия фуқаролиги бекор қилиниши мумкин.

Аммо Дания бу масалага ўзгача ёндашаяпти.

Жазолаш, ҳибс қилиш эмас, балки қайтган жангариларни дерадикаллаштириш афзал, деган қарорга келинган.

Би-би-си мухбири Данкан Кроуфорд видеолавҳаси.