Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эски Трабантда Берлин девори бўйлаб сафар

Би-би-си Ўзбек мухбири ГДРнинг эски Трабант машинасида Берлин девори бўйлаб сафарга чиқди.

Бу ой Олмония ва бутун дунё Берлин девори қулашининг 25 йиллигини нишонламоқда. 157 километрлик девор нафақат Берлин шаҳрини, балки бутун дунёни иккига бўлганди. АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасидаги Совуқ Урушнинг рамзи бўлган Берлин девори қарийб 30 йил давомида оилалар ва дўсту биродарларни бир-биридан ажратиб қўйди.

Трабант - Шарқий Олмониянинг тобора оқсаб борган иқтисоди маҳсули эди. Бироқ уни бугун қайта ихтиро қилишмоқда. Кўҳна машиналар ва бўлинган Олмония тарихига қизиққан сайёҳлар энди эски Берлин девори чизиғи бўйлаб сафар қилишлари мумкин.

Би-би-си Ўзбек мухбири Ибрат Сафо Берлиндан тайёрлаган туркум видеолавҳаларнинг учинчисини томоша қилинг.