Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

БМТ: 'Шимолий Корея Халқаро Жиноят Маҳкамасига тортилсин'

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳақлари бўйича қўмитаси Хавфсизлик Кенгашидан Шимолий Кореяни Халқаро Жиноят Маҳкамасига беришни сўраган.

БМТ қўмитасига кўра, мамлакатдаги инсон ҳақлари билан боғлиқ вазият шуни тақозо қилади.

Айни пайтда қўмита Пхенян тузуми тарафидан инсониятга қарши жиноятлар содир этилганига оид айбловлар бўйича текширув ўтказишни истайди.

Бош Ассамблея бу борадаги ҳужжатни овозга қўйиши кутилмоқда.