Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

MH17 учоғи қолдиқлари Голландияга йўл олди

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг маълум қилишича, Malaysia Airlines ширкатига тегишли йўловчи учоғининг қолдиқлари ҳалокат еридан йиғилиб, Голландия томон йўл олмоқда.

Учоқ қолиқлари ортилган поезд бўлгинчилар назорати остида бўлган шарқий Украина ҳудудларини тарк этиб Харьков томон йўл олди. У ердан Голландияга ҳаво орқали жўнатилади.

298 инсоннинг ҳалокатига сабаб бўлган фожеада Россия томонидан қўлланган бўлгинчиларни айблаб келишади, аммо улар буни ҳамиша рад этиб келганлар.

Би-би-си мухбири Ник Торпнинг Киевдан лавҳаси.