Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тимбукту қўлёзмалари қандай асраб қолинди?

2012 йили исломий ақидапарастлар Мали шимолидаги Тимбукту шаҳрини босиб олган пайтларида шаҳардаги кўплаб кўп асрлик қўлёзмалар хавф остида қолди.

Тимбукту ўзининг энг қадимги лойсувоқ масжиди билан ҳам дунёга танилган.

Бу шаҳарда тарих, астрономия ва тиббиётга оид қадимги қўлёзмалар сақланиб қолган.

Шу кунларда БМТнинг маданият жамғармаси ЮНЕСКО Тимбукту қўлёзмаларини асраб-авайлаш масаласини муҳокама этишни режалаган.

Би-би-си мухбири Лейла Аджовий тимбуктуликларнинг қадимги қўлёзмаларни исломий жиҳодчилардан қандай асраб қолгани ҳақида видеолавҳа тайёрлаган.