Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хавфсизлик хавотирининг Афғон иқтисодига таъсири

2014 йил декабри Афғонистондан хорижий қўшинлар чиқиб кетишининг охирги муддати этиб белгиланган.

Бу муддат яқинлашар экан, Лондонда 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари Афғонистон келажагига бағишланган халқаро анжуманга йиғилдилар.

Унда халқаро донорлардан Афғонистон янги лойиҳаларига кўмаклашиш сўралди.

Акс ҳолда Афғонистон барбод бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар аллақачон билдирилмоқда.

Аммо ҳозирданоқ хавфсизлик хавотирлари Афғонистон иқтисодига салбий таъсир кўрсатаётгани сезилмоқда, дейди Би-би-си мухбири Майк Вулдриж ўз видеолавҳасида.