Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

‘Gangnam Style’ YouTubeни 'чилпарчин' қилди

Жанубий кореялик машҳур қўшиқчи Сай(Psy)нинг оҳангига ‘йўрғаламоқчи бўлганлар’ сони 2,147,483,647 кишидан ошаркан, YouTube бундан ортиғини кўтара олмаслигини тан олди.

‘Gangnam Style’ эса, YouTubeда шу пайтгача мисли кўрилмаган даражада томоша қилинган ҳит-клипга айланди.

Ўзининг ошкора иқрори ортидан, YouTube ўзининг фойдаланувчилар учун мўлжалланган энг максимум меъёрини:

9,223,372,036,854,775,808, яъни тўққиз квинтиллиондан ортиқроққа етказди.

Ҳамма лолу ҳайрон...

‘Gangnam Style’ қўшиғи учун ишланган видеоклип 2012 йилда томошабинлар ихтиёрига ҳавола этилган.

Ўзининг буткул ғайритабиийлиги билан бир зумда дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларининг кўнгилларини забт этган.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мундан тортиб, поп юлдузи Мадоннагача "Gangnam" ғамзасига "йўрғалашганди".

Ана сизга...