Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россия империяси истилоси: “Қонга беланган тарих...”

Россия империяси бундан бир юз олтмиш йил аввал Оқмачитни ишғол қилади.

Қўқон хонлиги назоратида бўлган Оқмачит қўрғони бир маънода Марказий Осиё томон Россия очган “дарвоза” бўлди.

Қўрғон руслар ихтиёрига ўтганидан ўн йилча вақт кечиб, 1864 йилда Чимкентга қонли босқин уюштирилади.

Дунё "Катта Ўйин"га берилган бу даврда Россия ва Англиянинг рақобати йўлида истило тўлқини Марказий Осиё ва ё Туркистон томонларга етиб келар экан, маҳаллий беклару хонлар ва амирларнинг ўзаро ёвлиги истилочилар учун айни муддао эди.

Орадан 150 йил ўтди. Марказий Осиё давлатлари орасидаги муносабатлар ҳам, Ғарбу Шарқ, хусусан, Россиядаги сиёсатчилар кайфиятлари ҳам... ўзгармагандай.

Би-би-си Марказий Осиёнинг яқин тарихидаги айрим саҳифаларга доир ҳужжатли мултимедиа лойиҳаси устида ишламоқда.

Лойиҳанинг биринчи қисмида муаллиф Хайрулло Файз Қозоғистонга сафар қилади.

Видеотасвирчи Шодиёр Сайф.