Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекэнерго' раҳбари музлаган қишлоққа боргандами?

Шу кунларда Сербия шарқида қақшатқич совуқлар кузатилмоқда, кўп одамлар электр энергиясисиз қолганлар.

Сербия Энергетика вазири Александр Антич вазиятни ўз кўзи билан кўрмоқчи бўлиб, Майданпек шаҳарчасига борди.

Майданпекда иссиқлик тизими ҳам, телефон хизматлари ҳам ишдан чиққан.

Жаноб Антич вазиятни ўнглаш учун нима ишлар қилинаётгани ҳақида энди журналистларга гапира бошлаганда, катта муз парчаси келиб нақ бошига тушди.

Яхшиям бошида каскаси бор экан, каскада ёриқ пайдо бўлди.

Бироқ Сербия Энергетика вазири жиддий жароҳатлангани йўқ.

Бироз боши каловланиб турган Александр Антич шундай деди:

"Ўзингиз кўрганингиздек, бу нарса бу ердаги одамлар қандай шароитларда ишлаётганларини яққол намойиш этади".

Сиз "Ўзбекэнерго" ёки "Ўзтрансгаз" раҳбари қиш совуғидан азият чекаётган минтақага бориб аҳволни яхшилашга бош-қош бўлганлари ҳақида эшитганмисиз?

Шарҳсиз видео.