Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Покистон: Исломий жангариларга шафқат қилинмайди

Покистон келгуси кун ичида яна бир неча нафар жангари қатл этилишини эълон қилди.

Аввалроқ Покистон ҳукумати Пешовардаги мактабда содир этилган қирғин ортидан ўлим жазосига қўйилган мораторийни олиб ташлаганди.

Ўлим жазосига ҳукм этилган илк маҳкумлардан икки нафари жума куни қатл этилган.

Улардан бири 2009 йилда полиция қароргоҳига ҳужум қилган собиқ аскардир.

Шу билан бирга Толибон қамоқхоналарга ҳужум қилиши мумкин деган хавотирлар ортидан Покистон қамоқхоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Шайма Халил Исломободдан хабар қилади.