Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ислом ҳукм сурмаган давлатда мусулмонлар қандай яшаши керак?

Францияда барча динларни сатира мавзусига айлантириб келган Чарли Эбдо журналининг ходимлари радикал мусулмон ҳужумчилари томонидан отиб ўлдирилди.

Бу қонли ҳужум дунёвий қадриятлар асосида қурилган замонавий Франция аҳлини ларзага солди. Франция Оврўпода энг катта мусулмон аҳолисига эга бўлган мамлакатдир.

Оврўпо бўйлаб кўплаб мусулмон уламолар ҳужумни қоралади ва Ислом тинчлик дини эканини айтишди.

Аммо, Ислом динини ҳақорат қилганларга нисбатан мусулмонлар қандай йўл тутиши керак? Бу борада Ислом динида қандай йўл-йўриқлар мавжуд? Бу саволларга Швециядан Саҳвий радио блогини юритувчи диний эксперт Муҳаммадсолиҳ Абутов жавоб беради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002