Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тайландда фил машинани мажақлаб ташлади

Бангкок яқинидаги миллий боғда ташрифчилар ўтган якшанба ёввойи филнинг машинага ҳужумини тасвирга туширишган.

Душанба куни эса яқиндаги бир дўкон ва ресторан ҳам филнинг ҳужумига учраган.

Расмийларга кўра, ҳар икки ҳужумни битта фил амалга оширганми, йўқлиги маълум эмас.

Миллий боғ масъулларининг айтишларича, ҳайвонларнинг тажовузкорлиги уларнинг эр-хотинлик даври билан боғлиқ.

Ҳодисада ҳеч ким жабр кўрмаган.