Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

3D принтеридан чиқарилган машинага "кеп қолинг"!

Интернет орқали ўзингиз машина ясаб, махсус ширкат орқали уни 3D принтеридан чиқариб, ҳайдаб юришга қандай қарайсиз?

Агарда Аризонада жойлашган Local Motors ширкати ўз маҳсулотини тўлиқ йўлга қўя олса, машинага эга бўлиш келажаги шундай бўлиши мумкин.

Ширкат 2007 йилда ташкил этилган ва ўтган сентябр ойида ўзининг илк принтердан чиқарилган машинасини тақдим этди.

Ширкат раҳбарларидан бири Жей Рожерс Би-би-си мухбири Самира Ҳуссанй билан Детройтдаги кўргазмада бу каби машинага ўтириб, намойиш қилган.