Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Папа бошчилигидаги ибодатга миллионлаб одамлар қатнашди

Рим Папаси Франциск Филиппин пойтахти Манилада миллионлаб одамлар тўпланган ибодатда иштирок этган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ибодат бошланмасдан 2 соатлар олдиноқ Ризал Паркида 3 миллион киши тўпланган.

Шаҳар расмийларига кўра, кейин ибодат иштирокчилари сони 6 миллионга етган.

Оломон автомашинасида ўтиб кетаётган Папани олқишлаш учун соатлаб ёмғирда турган.

Би-би-си мухбирининг хабар қилишича, одамлар Рима Папасини ўта тўлқинланиб, ҳис-ҳаяжонда кутиб олганлар ва ҳатто, бир аёл Папа Францискни кўриб қарийб ҳушидан кетган.

Бундан 20 йил олдин Папа Иоанн Павел II ўтказган ибодатда 5 миллиондан ортиқ инсон қатнашганди.

Ватикан Папа Франциск ибодатни қисман 2013 йил мамлакатни ларзага солган Ҳайян тўфони жабрдийлари хотирасига бағишлаши ҳақида айтганди.

Бугун - Рим Папасининг 80 миллион атрофида католик насронийлар истиқомат қилувчи Филиппиндаги сўнгги куни.

Шу билан Папа Франциск Осиё бўйлаб 6 кунлик сафарини якунлайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002