Демократия куни: норозиликларнинг қандай шакли бор?

Би-би-си бугунги дунёдаги демократиянинг аҳволига назар ташлаш мақсадида "Демократия куни"ни ўтказишга қарор қилди.

2015 йилдаги демократиянинг кўриниши қандай ва инсонлар ўз ҳуқуқларини талаб қилиб оёққа турганларида норозиликнинг қайси шаклларидан фойдаланадилар?

Би-би-си ўзининг кундалик фаолиятида дунёнинг турли бурчакларидаги ҳар хил мазмундаги ва миқёсдаги норозилик амалиётларини ёритиб боради.

Ва "Демократия куни" муносабати билан ўз муштарийларига мурожаат қилди ва ўзлари гувоҳи бўлган ёхуд иштирок этган норозилик акциялари ва намойишларнинг фотосуратлари билан бўлишишни сўради.

#BBCDemocracyDay хэштеги остида сиз ҳам ўз фотосуратларингизни кўпчилик билан бўлишишнгиз мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Бу 19 яшар Муҳаммад. У Шри-Ланканинг Акурана шаҳрида истиқомат қилади. "Бизга демократия керак, бизда сўз эркинлиги йўқ. Нега мен ўзимнинг гапимни гапира олмайман?", дея савол беради у. Шри-Ланка яқинда матбуот эркинлигига жорий этилган айрим чекловларни бекор қилди. Сурат муаллифи Рифард Холидун.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Франция исломий қуроллилар уюштирган уч кунлик ҳужумлардан кейин аста-секин ўзига келмоқда. Қотилликлар нафақат Франция, балки бутун Оврўпода қизғин баҳсларни келтириб чиқарди. Баҳслар сўз эркинлигининг чегараси қаергача бўлиши керак ёки озчилик вакиллари бўлган кишилар очиқ жамиятларда демократия ғояларини қандай тарқатиши атрофида бўлди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Чеченистон расмийлари ташкил қилган норозилик намойиши Муҳаммад Пайғамбар мазах қилинган карикатуралар нашр қилинганига қарши бўлди. Би-би-си мухбири Юрий Маловерян фотосуратида акс этганидек, Грознийдаги намойишда ўн минглаб кишилар иштирок этдилар. Ушбу намойишлар социал медианинг бир мақсад йўлида одамларни қанчалар бирлаштира олиш кучига эга эканлигини кўрсатади. Ушбу намойишчилар қўлидаги плакатларда "Севимли Пайғамбаримиз(САВ)дан қўлинг торт!", деб ёзилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Ушбу норозилик намойиши иштирокчиларини Жозеф Дое Либериянинг Пагос оролида 13 январ куни тасвирга туширган. Улар ўзлариники деб ҳисоблайдиган ҳудудда ер ўлчови ўтказилишига қарши норозиликларини изҳор этмоқдалар. Ривожланаётган дунёда ерга эгалик қилиш ва ерни қўлга киритиш устидаги баҳслар тез-тез учраб туради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Непалдаги Маочиларнинг Бирлашган Коммунистик партияси етакчилигидаги коалиция 13 январ куни иш ташлаш эълон қилди. Пойтахт Катмандуда автомобиллар ҳаракати тақиқланди, дўконлар ёпилди, таълим муассасалари ва саноат корхоналари фаолияти тўхтатилди. Одамлар кўчаларга чиқдилар. Фото муаллифи Пракаш Лама.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

ПЕГИДА Олмонияга муҳожирлар келишини чеклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳаракат, у ўтган йил октябридан буён ҳар ҳафтада бир марта Дрезден шаҳрида намойишлар ташкил қилиб келаяпти. Бунга қарши 12 январ куни Дрезденда яна бир намойиш уюштирилди, унда минглаб кишилар қатнашдилар. Бутун шаҳар кўчаларида граффитилар пайдо бўлди. Девордаги мана бу ёзувни Кейт Бреди фотосуратга олган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Покистоннинг Карачи шаҳрида 16 январ куни ташкил қилинган ушбу намойиш Пешовар Армия мактабига ҳужумда ҳалок бўлган аксари болалардан иборат 141 қурбон хотирасига бағишланди. Охирги йилларда Покистонда кўплаб оммавий норозилик намойишлари ташкил қилинди, уларнинг мақсади сиёсатчиларга таъсир кўрсатиш эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Баҳрайндаги қудратдаги Сунний озчилик билан Шиа кўпчилик ўртасида чуқур бўлиниш юзага келди. Шиалар айтишича, Суннийлар уларнинг ҳуқуқларини топтаяптилар. Ушбу норозилик намойиши Билад Алақадим қишлоғида ташкил қилинди, намойишчилар Шайх Али Салмоннинг озод қилинишини талаб этдилар. Мухолифат лидери Шайх Али Салмон Ички ишлар вазирлигида сўроқ қилинганидан кейин ҳибсга олинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Японияда гўшти учун делфинларни ўлдириш амалиёти ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаолларнинг ғазабини қўзғади. Лондоннинг Трафалгар хиёбонида 17 январ куни намойишчилар ўлдирилган делфинлар суратларини кўтарган ҳолда намойиш ўтказдилар. Ушбу расмни Дэн Кросс туширган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

АҚШдаги Вестборо Баптист черкови ўзининг мубоҳасали пикетлари, хусусан, АҚШ аскарларини дафн қилиш маросимидаги намойишлари билан ном қозонган. Черков катта эмас, асосан бир оила аъзолари атрофида тўпланган. 14 январдаги ушбу намойиш ҳамжинслар никоҳига қарши уюштирилган.