Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ёш ўз сўзини айтдими: 90 ёшли Мугабе йиқилиб тушди

Ҳаммаси халқнинг кўз ўнгида юз берди ва журналистларнинг видеокамераларига ҳам тушишга улгурди.

Зимбабве президенти пойтахт Ҳарареда нутқ ирод қилиб бўлиб, машинасига қайтмоқчи бўлди.

Аммо бор-йўғи уч-тўрттагина зинадан эплаб тушолмади: Қоқилдию, йиқилиб тушди.

Сатҳда бўлган айрим фотографларнинг айтишларича, шунча қилган заҳматлари зое кетган.

Хавфсизлик хизмати ходимлари президентнинг йиқилган ҳолати акс этган суратларни вайрон қилишга мажбур қилишган.

Президентнинг воизи эса, юз берган ҳодиса юзасидан изоҳ олмоқчи бўлганларга тутқич бермаган.