Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сизга учар роботлар хизмат кўрсатсинми?

Ресторанда кутаётган лаззатли таомингизни учар робот келтиришини истайсизми?

Сингапурдаги баъзи ресторанлар хизмат кўрсатувчилар етишмаслиги муаммосини ана шундай ҳал қилишмоқчи.

Сингапур ҳукумати муҳожирлар оқимини камайтириш ва иш самарадорлигини оширишга ҳаракат қилмоқда. Бу эса, ўз-ўзидан арзон хорижий ишчи кучига қарам бўлган ресторан бизнесига таъсир этмай қўймаган.

Муаммога ечим сифатида эса, 2 килограмм овқат ва ичимлик ташиши мумкин бўлган дронлар таклиф қилинмоқда.

Уларни ишлаб чиқараётган ширкат учар роботлар хўрандалар учун хавфсиз экани, ҳар қандай эҳтимолий тасодифларни олдини олиш учун ушбу ақлли уксуналарга камера ва сенсорлар ўрнатилганини таъкидлайди. Шу билан бирга роботларнинг тиғлари атрофи қопланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002