Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

NASA Ойнинг орқа томонини кўрсатди

АҚШ фазо агентлиги - NASA компютер ёрдамида Ойнинг кўринмас томони тасвирларини яратган.

Видеода аввалига Ойнинг телескопдан кўриниши, кейин эса кенг қиррали камерада яқиндан олинган кўринишлари акс эттирилади.

Ойнинг орқа томонида турли катталикдаги доирасимон доғлар- кратерлар, шунингдек, жанубий қутбида Ойнинг учдан бир қисмини эгаллаган ҳавза мавжуд.

NASA нинг айтишича, бу Қуёш тизимидаги тўқнашувнинг энг катта ва энг қадимги изларидан биридир.

Видеода сўнгги беш йилда Ой орбитасидаги Lunar Reconnaissance Orbiter зонди воситасида олинган суратлардан фойдаланилган.