Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек талаба: "Қизнинг ўлдирилиши бутун Туркияни бомбадек ларзага солди"

Туркияда минглаб аёллар 20 ёшли талаба қизнинг жинсий зўравонлик таҳдидига учраб ваҳшийларча ўлдирилишидан норозилик билдириб кўчаларга чиққанлар.

Полиция Ўзгечан Аслан номли қизнинг жасадини туркия жанубидаги Мерсин шаҳридан оқувчи дарё остидан топди.

Психология факультетида таълим олган қиз чоршанба куни уйига кетаётганида ўғирлаб кетилган.

Уч гумондор эркак ҳибсга олинган. Полицияга кўра, миниавтобус ҳайдовчиси қизни зўрлашга уринган, бироқ қиз унга қаршилик кўрсатганида уни пичоқлаб ўлдирган, сўнг ёқиб юборган ва дарёга улоқтирган.

Ҳайдовчининг отаси ва дўсти ҳам қўлга олинди.

Истанбул ва бошқа катта шаҳарларда кечган намойишларда аёллар "Бас, аёлларни ўлдиришга чек қўямиз!" деган шиорларни кўтариб олишди.

Би-би-си Истанбулда таҳсил олаётган ва вазиятни кузатган ўзбекистонлик талабадан мамлакатдаги ҳиссиётлар ҳақида сўради.