Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Президентдан дарак йўқ. Сайлов баннерлари ҳам йўқ"

Ўзбекистонда 29 мартда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари арафасида номзодлар жойларда тарғибот ишларини бошлаб юборган. Президент Ислом Каримовнинг ўзидан бошқа барча номзодлар сайловчилар билан учрашмоқда.

Уч номзод бир куннинг ичида иккита вилоятдаги сайловчилар билан учрашган. Хасталиги тўғрисида хабарлар чиққанидан бери жаноб Каримов халққа кўриниш бергани йўқ.

Ўзбек матбуоти ҳам мамлакат раҳбарининг қаердалиги хусусида сукут сақламоқда. Тошкентдан журналист Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, ўзбекистонликлар Каримовнинг тўсатдан "икки ҳафта ё бир ойга йўқолиб қолишига кўникиб қолишган".

Унинг айтишича, жамоатчилик ва зиёлилар орасида сайловолди кампанияси бошланганига қарамай, нима учун Каримов кўзга кўринмаётгани ҳақида саволлар туғилаяпти.

Аслида, журналистга кўра, бутун сайловолди вазияти мавҳумдир, президентликка номзодлардан бирортасининг ҳам қиёфаси телевидение ё газеталарда пайдо бўлмаяпти.

"Умуман, сайловолди шукуҳи Ўзбекистонда йўқ. Мана ҳозир президент ўтадиган катта кўчалардан бирида турибман. Бу кўчада ҳам сайловни эслатадиган бирорта баннер ё афиша йўқ. Қандайдир сукунат. Изоҳлаб бўлмайдиган сайловолди кампанияси давом этаяпти", - дейди журналист.