Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳиндистон бош вазири костюми 700000 долларга сотилди

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди кийган костюм хайрия кимошди савдосида қарийб 700000 АҚШ долларига тенг баҳога сотилган.

Олмос савдо-сотиғи билан шуғулланадиган бизнесмен Хитеш Пател жаноб Моди костюми учун аукционда 43 миллион Ҳиндистон рупийси ($695,000) тўлаган.

Хитеш Пател ҳам жаноб Моди сингари Гужарат штатида туғилган.

Бу костюмни Бош вазир Нарендра Моди ўтган ой АҚШ Президенти Барак Обама билан учрашувга илк бор кийиб чиққан эди.

Шундан сўнг бу костюмнинг суратлари Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалиб кетган.

Бу суратларда тилло ипдан жаноб Модининг исми костюмга ёзилганини кўриш мумкин эди.

Расмийлар айтишларича, ушбу костюм ва бошқа ҳадялар Нарендра Моди Бош вазир бўлганидан кейин унга туҳфа қилинган.

Қиммат костюм билан бирга жаноб Моди 2014 йил майида бош вазирлик лавозимини эгаллаганидан кейин совға қилинган бошқа ҳадялар ҳам хайрия савдосига қўйилган.

Бу хайриядан тушган маблағ эса роса ифлосланиб кетган Ганг дарёсини тозалашга сарфланиши мўлжалланган.