Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Орол: фожеа ва умид

Оролнинг қуриши ўтган асрда одамзод амалга оширган дунёдаги энг улкан экологик қотиллик, дейилади.

Ўзбекистонда миллионлаб одамлар ҳамон бу фожеа асоратлари билан яшашмоқда.

Қозоғистон қутқараётган Кичик Орол эса бир неча минг киши ҳаётини яхшилаяпти. Ўлик денгиз ўрнида ҳаёт қандай?

Би-би-си Ўзбек ва Жаҳон хизматлари учун тайёрланган "Денгизини йўқотган халқ" махсус мультимедиа дастури муаллифи Рустам Қобил Қозоғистон қайтараётган Кичик Оролдан манфаат кўраётган ва, айни дамда, ҳамон денгизга кўз тикиб умр ўтказаётган инсонлар билан суҳбатлашган.

Бу онахонлар ва отахонлар экологик фожеа бошланишидан бери унинг ичида яшашади. Энди эса умид билан денгизни кутишмоқда.

Лекин бу Кичик Орол бўйидаги манзара.

Катта Орол жойлашган Ўзбекистонда эса ҳеч ким денгизни кутмайди. Чунки ўзбеклар энди уларнинг денгизи қайтмаслигини яхши билишади.

Пайшанба, 26 февраль куни BBC Newsnight теледастури Британия томошанбинлари эътиборига ҳам ҳавола этган ушбу лавҳа фожеа ва умидни қозоғистонлик инсонлар тилида акслантиради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Муаллиф: Рустам Қобил.

Телепродюсер: Элиз Уикер.

Радиопродюсер: Нейл Тривитик.

Тасвирчилар: Томас Ҳаннен ва Чарли Ньюланд.

Тадқиқотчи: Шодиёр Сайф.

Лавҳада Қозоғистон Давлат Архиви тасвирларидан фойдаланилган.