Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: Энергия етмаётган вақтда нега иситиш корхоналари ёпиляпти?

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қабул қилган қарорга кўра, "Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик компаниясига тегишли ишлатилмаётган ёки қурилиши охиригача етмай қолган иситиш корхоналари консервация қилинади, яъни вақтинчалик ёпиб қўйилади. Бу ҳақида финанс.уз сайти хабар тарқатди.

Масалан, Тахиатош ва Янги-Ангрен иситиш станциялари икки йилга ёпилади. Давлат буни бу корхоналарга эҳтиёжнинг йўқлиги ва уларни молиялаш вақтинчалик тўхтатилгани билан изоҳлаяпти.

Бироқ, иситишга бўлган талаб Ўзбекистонда жуда юқоридир. Қиш мавсумида мамлакат аҳолисининг иситишга бўлган эҳтиёжи янада ошади ва у қондирилмай қолмоқда.

Би-би-си билан суҳбатда иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаиновнинг айтишича, энергия ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди ва у мамлакат иқтисоди, хусусан ўрта ва кичик бизнеснинг ривожланишига ёрдам беради.

"Ўзбекистонда истеъмолчилар ўша электр энергиясини сотиб олиш қувватига эга, демак бу бозорда сотиладиган мол, товар. Қанча энергия ишлаб чиқарилса, ҳаммаси сотилади. Бу яхши бозор. Мана шундай бозори бор мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўлида мутасадди ташкилотлар, давлат идоралари, банклар қаттиқ ишлаши керак. Бу сотиладиган маҳсулот", - дейди у.

Суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02