Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда халқ пешволари уламоларми?

Машҳур уламо, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўтган ҳафта вафот этиши ортидан кўплаб ўзбекистонликлар Тошкент кўчаларини тўлдириб, унинг жанозасида иштирок этдилар.

Тарқалган суратларга кўра, минглаб одамлар жаноза бўлиб ўтган Кўкча масжиди атрофига йиғилдилар ва масжидга кириб олишга уриндилар.

Собиқ муфтийнинг вафоти ўзбек расмий матбуоти орқали хабар қилинмади, бироқ унинг вафоти унинг шахсига бўлган қизиқиш қанчалар йирик эканига ишора бўлди.

Арабшунос мутахассис ва сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовнинг айтишича, Ўзбекистонда диндорликни имконқадар паст ушлаб туришдек давлат сиёсати фонида, баъзи бир диний уламоларнинг нуфузи юқоридир.

"Диний уламоларга Каримов режими ишонмайди. Лекин уларсиз вазиятни ушлаб тура олмаслигини билади", - дейди у.

Суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02