Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Путин яна пайдо бўлди ва миш-мишлардан кулди

5 мартдан буён илк бор жамоатчилик қаршисига чиққан Россия Президенти Владимир Путин ўзининг соғлиги ҳақидаги миш-мишлар устидан кулган.

"Ҳаёт миш-мишларсиз зерикарли бўлар эди",- деган у Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан Санкт-Петербургдаги музокаралар чоғида.

62 ёшли Путин хотиржам кўринган ва телекамералар қаршисида жилмайган.

Унинг омма кўзидан йўқолиб қолиши турли миш-мишларни келтириб чиқарган.

Жумладан, хасталанган, фарзанд кўрган ё-да давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятдан четлатилган бўлиши мумкин, деган фаразлар айтилган.