Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек фермерлари бу йил ҳам пахта ва ғалла мажбурияти остида

Латвиянинг Global Gateway номли компанияси ва Фарғона вилояти бозорлари уюшмаси Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни Латвия ва бу мамлакат орқали Оврўпо Иттифоқига етказиб бериш бўйича келишувга имзо чекканлар.

Компаниянинг вакили Флоренс Янсонснинг айтишича, ўзбекистонлик тадбиркорлар учун Оврўпо бозорига янги эшиклар очилаяпти ва айни дамда Латвия учун ҳам аввал йироқ бўлган бозор кашф қилинаяпти.

Ўзбекистон мева ва сабзавотларига хорижда талаб афтидан ошиб бораяпти, аммо ўзбек фермерларининг фақат ғалла ва пахта экишдек мажбуриятлари кучда қолмоқда.

Жиззахлик фермер Маъмуржон Азимовнинг Би-би-сига айтишича, 2015 йил ҳам пахта ва ғалла борасидаги давлат сиёсати ўзгармайдиган кўринади.

Унга кўра, аввал фермерларга қўшимча сабзавотлар етказиш учун мавжуд бўлган рухсат ҳозирда йўқ ва баъзи фермерлар ҳокимият рухсатисиз памилдори ё пиёз экишса, бу майдонлар ҳайдаб ташалган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002