Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳинд-Покистон чегарасидаги "томоша"

Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги Вага чегара ўтиш нуқтаси 1947 йил икки мамлакат ўртасидаги бўлиниш чизиғи қабул қилинган ер ҳисобланади.

Ўшанда чегаралар чизиб чиқилган бўлса ҳам, баҳсли ҳудудлар туфайли икки мамлакат ўртасида камида уч уруш бўлиб ўтди.

Ана шу туфайли ўртадаги танглик ҳаттоки кундалик чегарани ёпиш маросимида ҳам яққол кўзга ташланади.

Бу театрлашган маросим 1965 йилдан бери кундалик равишда мутассил ўтказиб келинади.

50 йил мобайнида иккала томонда ҳам томошабинлар "чегара ғазаб томошаси"ни кўришга келишни канда қилмайдилар.

Лавҳа муаллифи: Насиба Абиева

Муҳаррир: Луиза Искандари.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02