Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Каримовнинг троллари' кимлар?

Троллар аллақачон ўзбек тилидаги ижтимоий тармоқларнинг бир қисмига айланган.

Сўнгги йиллар Россия ва собиқ Шўролар Иттифоқининг асосан авторитар ва ё диктаторликка мойил ҳукуматлари бу интернет троллари ( фитнакорлари) хизматидан кенг фойдаланиб келмоқда.

Охирги йилларда Россияда кремлпараст троллар сони сезиларли ошган.

Бу каби «блогер»ларга Россия ҳукумати мўмайгина тўлаши ҳақида айтилади.

Уларнинг асосий вазифаси ижтимоий тармоқларда Украина ва Ғарб давлатларини сўкиш, Кремлдаги ҳукуматни мақташдан иборат.

Москвадами ва ё Тошкентда, бу троллар дунёнинг илғор ахборот агентликлари саҳифаларида «ўз фикрларини» қолдиришади.

Уларнинг Twitter, Livejournal, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда кўплаб ҳисоблари бор.

Мустақил журналистлар ёки мухолифат нашрларига ишониладиган бўлса, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати ҳам ўзининг "троллар армияси"га эга ва уларни кўпинча тузумнинг мафкуравий душманларига қарши ишлатади.

Хўш, бу қанчалик ҳақиқат? Тошкентдан мустақил таҳлилчи Анвар Назировнинг фикрлари.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02