Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украина: Қизалоқ ўлдирилгани 'тўқиб чиқарилган'

Ахборот уруши Украинадаги қарама-қаршиликларнинг йирик қисмини ташкил қилади. Ҳар икки томон ҳам матбуотга таъсир ўтказиб, бир-бирларини айблашади.

Донецк минтақасида Украина телеканаллари узиб қўйилар экан, аҳоли Россия матбуотидаги хабарларга таянмоқда.

Яқинда Россия телевизион станциялари 10 ёшли қизалоқ снаряд ҳужумида нобуд бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Би-би-си Янгиликлар бўлими мухбирлари Наталия Антелава ва Абдужалил Абдурасулов қизалоқнинг тақдирини ўрганишга ҳаракат қилишган ва ҳақиқатда ҳодиса айтилганидек кечмаганига гувоҳ бўлишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK