Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Муҳаммад Али Искандаров иккига бўлинган замон, акаси Умид, ҳамда "провокацион" саволлар тўғрисида

Би-би-си меҳмони - таниқли актёр, қўшиқчи ва климпейкер Муҳаммад Али Искандаров тингловчиларимиз ва ижтимоий мулоқот сайтларидаги фолловерларимиздан келган саволларга жавоб берди.

32-ёшли иқтидорли санъаткор Муҳаммад Али Искандаров Ўзбекистондаги шоу-бизнес ва фильм саноатининг энг фаол ёш намоёндаларидан биридир.

Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида эстрада ва актёрлик маҳорати йўналиши бўйича таълим олган санъаткор бугунда кўплаб таниқли қўшиқчиларнинг клипларини олмоқда.

У, хусусан, Лоланинг "Қайтмайди", Жасур Умировнинг "Жумагул", "Манго" гуруҳининг "Дарвеш", Сардор Раҳимхоннинг "Бомбай", "Танҳогинам", "Яна манда", қўшиқларига клиплар олган ва уларнинг баъзиларида ўзи ҳам роль ўйнаган.

Бироқ, Муҳаммад Али Искандаровнинг ўзи клипмейкерликка даъво қилмаслиги, балки клипмейкерлик унга келгуси нияти, у ҳам бўлса катта бюджетли фильм олиши учун бир тажриба эканини айтади.

У ҳозирда 1.5 йилдан бери ёзаётган сценарийсини тугатиб, Афғонистондаги уруш ветерани ҳақида фильм олишга шайланмоқда. Унинг айтишича, фильмнинг ғояси ва ташаббуси ўзиники бўлиб, у "Ватан сен учун нима?" деган саволга жавоб излашга ҳаракат қилади.

Муҳаммад Алининг ўзи кўпчилик ўзбекистонликларга "Ўйин учида ўйин" фильмидаги Мурод образи билан яхши танишдир. У, шунингдек, "Лайлойимсан", "Бахт сароблари" ва бошқа фильмларда суратга тушган.

Мусиқа шинавандаларига эса Муҳаммад Али ўзининг қўшиқлари билан ҳам тобора кўп танилмоқда. Унинг "Етар энди", "Севавераман" номли қўшиқлари Ўзбекистонда кўп ўйналади ва яқинда "Эркатой" номли янги қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди.

Талабалик даврида Муҳаммад Али вокалдан чуқур таълим олган ва икки йил давомида Тошкент Давлат мусиқали комедия (Оперетта) театрида ўз овозини тоблаган.

Суҳбатнинг аудио версиясини тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK