Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россиянинг оқ айиқлари Бразилияга қадам қўйди

Аврора ва Перегрино Сан-Паулудаги аквариумга жойлаштирилди.

Икковлон жазирама иссиқ Бразилияда ҳақиқий қиш шароитида сақланишади.

Бири тўрт ва бошқаси беш ёшда бўлган икки оқ айиқнинг оғирлиги қарийб бир тоннага етади.

Шу йил бошигача айиқлар Россиянинг Қозон шаҳри ҳайвонот боғида зиёратчиларни хурсанд қилиб келишган.

Аммо, маҳаллий мутахассисларга кўра, Қозонда икковлоннинг кўнгилдагидек униб-ўсишлари учун етарлича шарт-шароит яратиб бера олишмаган.

Улар билан сиз ҳам танишинг.