Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Икки йўлбарс оғзидан омон қолган турна

Хитойдаги Фуян шаҳри ҳайвонот боғидаги йўлбарслар қафасига турна тушиб қолди.

Ҳайвонот боғи томошабинлари ваҳима ичида турнанинг икки йўлбарс оғзида тилка-пора бўлишини кутиб вазиятни кузата бошладилар.

Одамлар мобил телефонларига ҳаёт-мамот курашини тасвирга тушира бошладилар.

Турна эса анойилардан эмас экан.

Дам қочиб, дам қанотлари билан йўлбарсларни уриб омон қолишга муваффақ бўлди.

Ҳайвонот боғи ходимлари турнани қафасдан чиқардилар.

Унинг жиддий жароҳатланмагани аниқ бўлди.

Овозсиз видео.