Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШ: Муслима Саманта ҳижобда қоладиган бўлди

АҚШ Олий маҳкамаси ҳижоби сабаб ишга олинмаган Саманта Элауф фойдасига ҳукм чиқарди.

Аbercrombie & Fitch кийим-кечак ширкати уст-боши ўзларининг ички сиёсатларига мос келмаслиги боис, Самантани ишга олишдан бош тортганди.

Самантанинг айтишича, суҳбатга ҳижобида борган бўлса ҳам, ширкат масъулларига ўзининг муслималигини айтмаган.

АҚШ Олий маҳкамаси ҳаками Энтонин Скалиага кўра, ширкатдагиларнинг ўзлари Саманта ҳижобни диний эътиқодидан келиб чиқиб ўраганлигини гумон қилишган.

Америка қонунчилигига мувофиқ эса, иш жараёнига жиддий халақит бермаса, ҳар қандай ширкат бўлажак ходимининг диний эътиқодини ҳурмат қилиши лозим.