Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ёнилғиси чанқоқни қолдирадиган Тойота

Япон тилидан "мирай" келажак деган маънони англатади.

Тойота ўз автомобилига Мирай деб ном берар экан, бу машина келажак автомобили бўлади, деб умид қилмоқда.

"Тойота-Мирай" водородда юради.

"Тойота-Мирай"ни оммавий ишлаб чиқариш бошланган.

Энг оддий русумининг баҳоси 60 минг доллардан бошланадиган ушбу автомобилдан Тойота бу йил 700 тасини сотишни режаламоқда.

Би-би-сининг Токиодаги мухбири Руперт Вингфилд Хейз "Тойота-Мирай"нинг "оёғини синаб кўрган".