Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ереван намойишларида хорижий кучларнинг қўли борлиги сезиладими?

Арманистон пойтахти Ереванда бир неча кундирки давом этаётган норозилик намойишлари сўнмаяпти. Айни дамда Россия ҳукумати мулозимлари орасида ва давлат матбуотида Еревандаги намойишларни Россия таъсирига қарши бўлган АҚШ жосуслик хизматлари уюштиргани борасидаги иддаолар авж олмоқда.

Россиядаги Сиёсий тадқиқотлар институти директори Сергей Марков Еревандаги воқеаларни Россияга қарши ҳаракатга айлантириш йўлида махфий штаб фаолият юритаётганини даъво қилиб чиқди, бироқ ҳеч қандай далил-исбот келтирмади.

Арманистондаги норозиликлар давлат комиссияси электр қувватига бўлган тўловларни қарийб 17%га кўтаришга қарор қилганидан кейин юзага келди.

Намойишчиларнинг энг асосий талаби ана шу янги тўловларнинг бекор қилинишидир. Айни дамда улар 23 июнда намойишчиларни тарқатиш жараёнида қаттиқ куч қўллаган полиция зобитларининг жазога тортилишини ҳам сўрашмоқда.

"Арманистон электр тармоқлари" компанияси Россиянинг "Интер РАО ЕЭС" компаниясига тегишли бўлиб, у Арманистонда электр қувватини ишлаб чиқиш ва тақсимлаш билан шуғулланади.

Ҳозирда Ереванда бўлган мустақил журналист Шоҳида Ёқубнинг айтишича, намойишларга қандайдир хорижий кучлар аралашгани ва сиёсий тус беришга уринаётганига ҳеч қандай ишоралар йўқ.

Унга кўра, намойишчиларнинг аксар қисми ёшлар бўлиб, улар фақат янги электр қуввати тўловларининг бекор қилинишини талаб қилмоқдалар.

Суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio