Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Falcon 9 ракетасининг Флорида осмонида портлаши

Американинг Falcon 9 юк ташувчи фазо кемаси Флоридадаги космодромдан ҳавога кўтарилишидан кўп ўтмай, портлаб кетган.

Кема Халқаро фазо станциясига сув ва озиқ-овқат заҳиралари, шунингдек, тадқиқот учун зарур жиҳозларни етказиши керак эди.

Портлаш сабаби ҳозирча номаълум.

NASA Falcon 9 ёрдамида ўз астронавтларини фазога учиришда Россияга қарамликдан қутулишга умид қилаётган эди.

Ракетани лойиҳалаган SpaceX хусусий ширкати портлаш катта йўқотиш бўлганини айтган.