Рамазон ойи 29 ми ёки 30 кундан иборат?

"Менинг Рамазоним". Шу кеча-кундузда бутун мусулмон оламида Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши борасидаги баҳсу-мунозаралар қизиган.

Ўзбекистон Президентининг қарорига кўра, мамлакат ҳудудида Рамазон ҳайити 18 июлга белгиланган.

Тожикистонда, хабарларга кўра, Уламолар кенгаши Саудия Арабистони астрофизиклари тавсияларига асосланиб, бу йилги Рамазон ойи 29 кундан иборат дея, ҳайитни 17 июлда нишонлашга қарор қилганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати бу масалага ойдинлик киритиш учун Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти бош директори ўринбосари олим Собит Илёсовга мурожаат қилди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди