Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Афанди қайда ёхуд ўзбек халқини бугун нималар кулдирмоқда?

Хитой мультипликаторлари яқинда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти ва БРИКС саммитларига бағишлаб, ундаги аъзо давлатлар президентлари акс этган мультипликацион роликни тақдим этишди.

Унда, бошқа қаҳрамонлар қатори, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам велосипедда учади, ҳимоячи мавқеида футбол ўйнайди ва ҳатто селфига тушади.

АҚШ эса ҳаммага ўз кучини кўз-кўз қилмоқчи бўлаётган Супермен ролида пайдо бўлади.

Мазкур мультфильмнинг мақсади афтидан давлат раҳбарлари устидан кулиш эмас, балки оддий томошабинга зерикарли туюлиши мумкин бўлган мавзуни енгилроқ ва қизиқроқ тақдим этиш.

Лекин, давлат раҳбарларига дунёнинг кўплаб мамлакатларида юмор билан қараш кенг тарқалган. Ўзбекистон учун одатда бу ғайриоддий ҳол.

Ўзбек халқи нималар устидан ҳажв қилади? Замонавий ўзбек ҳажвияси бугунда қандай мавзуларни танламоқда? Би-би-си бу саволлар билан замонавий ўзбек масалчилигининг энг ёрқин намояндаси, совет даврида Ўзбекистон телевидениесида намойиш қилинган кўплаб миниатюралар муаллифи Мухтор Худойқуловга боғланди.

Суҳбатни тингланг.

Суҳбатдош ҳақида:

Мухтор Худойқулов - 100дан ортиқ шеърий ва насрий масаллар, ҳажвий шеърлар муаллифи. Замонавий ўзбек адабиётида кам учрайдиган масал-сатира услубида қалам тебратувчи Мухтор Худойқулов мухлисларга ўзининг "Минг бир масал" асари билан ҳам яхши таниш.

Бундан ташқари, унинг "Қоя ва ҳарсангтош" (1962), "Дарё ва пўкак" (1968), "Зирапча" (1973), "Қирқ масал" (1985), "Ўйлаб топилмаган ҳикоялар" (1994), "Габрово латифалари ва ҳангомалари" (1999), "Отам ҳақида ҳақида ҳикоялар", "Киракашликнинг киройи ҳангомалари", "Ривоятлар ва ҳикоятлар", "Тонгдаги чироқ" каби қатор китоблари чоп этилган.

Мухтор Худойқулов буюк Хитой файласуфи Конфуцийнинг шеърий тарздаги ҳикматларини ҳам ўзбек тилига ўгириб, "Ҳикматлар" деб номланган рисолага жамлаган. Қатор фалсафий-диний пъесалар ҳам унинг қаламига мансуб.

Филология фанлари доктори, профессор Мухтор Худойқулов қарийб ярим аср ўзи таълим олган ЎзМУ журналистика факультетида матбуот назариясидан сабоқ берган.

Унинг "Журналистика ва публицистика" деб номланган китоби ҳали ҳам матбуот назарияси бўйича асосий қўлланма сифатида фойдаланилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio