Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Не айлайин васфингга қавмим муҳтарам сен ўзбегим..."

Афғонистоннинг Таҳор вилоятида бастакор ва хонанда Муҳаммад Ҳақдод Ғуломий истиқомат қилади.

Ўзбек тилида ижро этадиган бундай ижодкорлар ҳозирда саноқли қолган...

Ҳайит арафасида Би-би-си Муҳаммад Ғуломий билан суҳбат уюштирди.

Унинг айтишича, Афғонистоннинг маданият соҳасидаги мулозимлар ўзбек тилига кам эътибор қаратганлари учун ёшлар орасида ўзбек мусиқасига қизиқиш пасайиб бормоқда.

Афғонистонлик жонкуяр ижодкор Ўзбекистондан мутахасислар келиб, ўзбек мусиқаси мактабини яратишда ўз ҳиссаларини қўшишларига умид қилаётганини айтади.

Муҳаммад Ҳақдод Ғуломий билан Би-би-си Ўзбек хизматининг Таҳордаги мухбири Мубин Ғофурий суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio