Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лондон метроси ёпилиши аҳолини қийнамоқда

Лондон аҳолиси ва меҳмонлари метро ходимлари иш ташлашлари ортидан ўз манзилларига етиб олишда қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Лондон метросининг тунда ҳам ишлаши режаланар экан, тўртта касаба уюшмага аъзо бўлган метро ходимлари маошларнинг улар истаганча оширилмаслигидан норози бўлиб иш ташладилар.

Виктория, Кингс Кросс ва Паддингтон вокзаллари ташқарисида узун навбатлар пайдо бўлди.

Одамлар автобуслар ва ер-усти поездлар орқали манзилларига етиб олишга уринмоқдалар.