Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Оқ кит томошаси

Австралия қирғоқларида албинос кит пайдо бўлгани ҳақидаги хабар уни ўз кўзи билан кўришни истаган томошаталабларнинг сонини оширди.

Бундан олдин - 1991 йилда Австралия соҳилларида оқ букри кит кўринган, унга Мигалло деб ном беришган эди.

Австралия маҳаллий аҳолиси аборигенлари тилида Мигалло "оқ йигит" деган маънони англатади.

Бу гал Интернет ижтимоий тармоқларида Мигалло яна Австралияга қайтди, деган хабарлар тарқалди.

Бироқ бу албинос кит Мигаллога қараганда кичикроқ экани маълум бўлди.

Балки бу Мигаллонинг боласидир деган тахмин билдирилмоқда.

Қисқа видео.