Туя ҳаммомни эмас, айиқ бассейнни орзу қилди

"Туя ҳаммомни орзу қилипти" мақолини ҳаммамиз биламиз.

Унинг қайси маънода айтилганини ҳам.

Туянинг ҳаммомга тушиши имконсиз деб кўрилган бўлса, канадалик айиқполвон бунинг имконли-имконсизлиги ҳақида узоқ ўйлаб ўтирмади.

У орзу қилиш билан чекланиб қолмасдан, орзусини рўёбга чиқарди ҳам.

Айиқполвон Ванкувер шаҳридаги ҳовлилардан бирига кирди, бассейнга тушиб мазза қилди ва яна жонажон ўрмон бағрига қайтди.

Қисқа видео.