Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда "ташлаб кетилган авлод" қанча?

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, бутун дунё бўйлаб 900 миллиондан ортиқ инсон ишлаб пул топиш мақсадида ўз уйларини тарк этади.

Кўпинча болалар уйда қолади.

Улар ортда қолган ёки ташлаб кетилган болалар.

Уларни "ташлаб кетилган авлод" деб ҳам атай бошланган.

Биргина Хитойда "ташлаб кетилган авлод"нинг 61 миллион вакили истиқомат қилади.

Ушбу муаммо яхши ўрганилмаган.

Ўзбекона ибора билан айтилганда "ота-она меҳрини кўрмай" вояга етганлар, яшаётганлар Ўзбекистонда ҳам оз эмас.

Россия, Қозоғистон ёки дунёнинг бошқа бурчакларига тарқалиб кетган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони эълон қилинмагани туфайли Ўзбекистонда бобоси ёки бувиси қўлида қолган болаларнинг ҳам сонини ўрганиб чиқиш лозим бўлади.