Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'ТИУП идораси ёпилгани фирқа фаолиятига жиддий тўсиқдир'

Тожикистон Ислом Уйғониш партиясининг Душанбедаги асосий идораси муҳрлаб кетилган.

Мазкур ҳолат 15 сентябрда партиянинг қурултойи ўтиши режаланган бир пайтда кузатилмоқда.

Душанбедан журналист Мардон Муҳаммадга кўра, ТИУПнинг Душанбедаги идораси 24 август куни шаҳар Иқтисодий суди қарори асосида вақтинча ёпилган.

"Қарорга кўра, Тожикистон Ислом Уйғониш партияси бу бинони ноқонуний тарзда "Тижорат" номли ширкатдан сотиб олган. Энди маҳкама бир ҳайъат ташкил этиб, бу ишни кўриб чиқиши лозим. Айтилишича, келгуси 10 кун давомида партия идораси ёпиқ қолади", дейди журналист.

Тожикистон Ислом Уйғониш партияси раиси ўринбосари Маҳмадали Ҳайит маҳкама қарорини "ноқонуний" деб атаган. Унга кўра, бу амалдан мақсад партияси фаолиятига тўсиқ қўйиш ва 15 сентябрга мўлжалланган қурултойининг бўлиб ўтишига йўл қўймасликдир.

Ой бошларида Ислом Уйғониш партияси босмахонаси "тозалик қоидаларига амал қилмагани" айтилиб, фаолияти тўхтатилганди.

Сўнгги ойлар мухолифатдаги асосий фирқа - Тожикистон Ислом Уйғониш партияси аъзоларига нисбатан ҳукумат босимлари ва тазйиқлари ортиб бораётгани борасида хабар бериб келинди.

Кузатувчилар мазкур амални ҳам ҳукумат томонидан партияга қарши кўрилаётган чоралар навбатдагиси сифатида кўрадилар.

"Баъзи кузатувчилар Душанбе шаҳар ҳокимияти Тожикистон Ислом Уйғониш партиясининг ўз қурултойини ўтказиш учун жой бериш борасидаги сўровларини беэътибор қолдиргани, энди эса, йиғин учун ягона танлов бўлган партия идорасини ёпиб қўйишганига эътибор қаратадилар. Улар мазкур қадам ТИУП фаолиятига жиддий тўсиқ бўлиши мумкинлигини айтадилар", дейди Душанбедан журналист Мардон Муҳаммад.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio