Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистон Россияга юзланмоқдами?

Қирғизистон АҚШ билан ўртадаги Ҳамкорлик Шартномасини бекор қилди. Олдинроқ эса Бишкек яқинидаги АҚШ ҳарбий ҳаво базаси ёпилганди.

Айни дамда, бу мамлакатдаги Россия ҳарбий базаси муддати узоқ муддатга узайтирилган.

Қирғизистон, шунингдек, Россия етакчилигидаги Овросиё Иқтисодий Иттифоқига ҳам қўшилди.

Вашингтон Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари фаолининг қамоққа ташланишини танқид қилиб, унинг озод этилишини талаб этиши мазкур сиёсий ўзгаришларга баҳона бўлди.

Таҳлилчиларга кўра, бу ўринда Россия таъсирининг ошаётгани ҳам катта аҳамиятга эга.

Абдужалил Абдурасулов Бишкекдан тайёрлаган лавҳани томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio