Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон телевидениеси музейдаги ўғирликлар ҳақида хабар берди

Ўзбекистон телевидениесининг хабар қилишича, Миллий Хавфсизлик Қўмитаси Тошкент ва Нукусдаги санъат музейларидан қимматбаҳо санъат асарлари ноқонуний сотилганига оид ишларни аниқлаган.

"Ахборот" кўрсатуви Ўзбекистон Давлат санъат музейи ва Нукусда жойлашган Савицкий номидаги музейларидан лавҳалар намойиш этган ва у ердаги ходимлар ноёб суратларни миллиард-миллиард сўмга пуллаганлари айтилган.

Телевидение мухбирининг хабар қилишича, Ўзбекистон Давлат санъат музейи қўриқчиси "умумий ҳисобда 47 ярим миллиард сўмлик" картиналарни ўғирлагани ҳамда қалбакилаштирган..

Худди шунингдек, лавҳада Савицкий номидаги музейдан ҳам тасвирлар намойиш этилган ва қиммабаҳо санъат асарлар йўқолгани даъво қилинган.

Ўтган ой Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги музей директори Мариника Бобоназаровани тўсатдан ишдан бўшатганди.

Би-би-сига гапирган Бобоназарова хоним ўзининг ишдан четлатилишини "ноқонуний" дея қоралаган ҳамда бўшаш тўғрисидаги аризасини босим остида ёзганини айтганди.

У ўз қўли остидаги коллекциядан қимматбаҳо асарларни ўғирлагани ва уларни сохталари билан алмаштиргани борасидаги айбловларни "асоссиз" ва "бемаъни" дея таърифлаганди.

Мариника Бобоназарованинг ишдан олиниши Ғарб матбуотини ҳам ўзига тортган ва кўплар бу амални қоралаб чиқишган.

"Ахборот" кўрсатувида намойиш этилган лавҳани тўлиқ томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio